Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайлов қонунчилиги тарғиботи


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 14 февралдаги “Аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга бағишланган семинарлар ташкил этиш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ, Фарғона политехника институтида 11-Фарғона сайлов округи ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ташкил этдилди.

Унда Марказий сайлов комиссияси аъзоси, эксперти, вилоят адлия, молия бошқармалари, халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, маънавият тарғибот маркази, нодавлат жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Фарғона, Марғилон шаҳридаги участка сайлов комиссиялари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарнинг асосий мақсади, сайловчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ва сайлов қонунчилиги, сайлов тизими, фуқаролар ҳуқуқи ва кафолатлари ҳақидаги билимларини оширишдан иборатдир.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

Экспертлар сайлов жараёнида қонунийлик, кампаниянинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг роли, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнини қандай ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур маълумотлар бердилар.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра фуқаролар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, ўз хоҳиш – иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш принципларига асосан сайловни амалга оширадилар. Мазкур принциплар амалга оширилишининг ҳуқуқий механизмлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 моддасида эътироф этилган ва у фуқароларнинг давлат бошқарувида бевосита ҳамда ўз ва­киллари орқали иштирок этиш имкониятини яратишга қаратилгандир.

DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Конституциянинг 117 моддасида давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларининг белгилаб қўйилганлиги, фуқароларнинг давлат ҳокимиятини шакллантиришда иштирокини таъминлайди. Давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишдаги фуқароларнинг иштироки сайловлар, референдумлар ва бошқа қонунда назарда тутилган воситалар орқали амалга оширилади. Хусусан, сайловлар орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантириш, давлат бошқарувини ташкил этишда фуқароларнинг иштирок этишини таъминлаши билан муҳим сиёсий аҳамиятга эгадир. Фуқаролар умумий, тўғридан-тўғри ва тенг сайловлар орқали ўзлари томонидан муносиб деб билган шахсларни давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлайди ҳамда шу йўл билан давлат бошқарувини ташкил этишда бевосита иштирок этадилар.

Шунингдек, семинарда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи М.Назаралиев “Сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш – устувор вазифа” мавзусида маъруза қилди ва сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Икки босқичдан иборат семинарнинг дастлабки босқичида экспертлар ва тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзоларининг билим ва малакалари оширилди. Энди улар белгиланган дастур доирасида ҳудудларда аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги бўйича кенг тарғибот ишларини олиб борадилар.

.