Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Жамиятга салбий таъсир


Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббиёт ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларни огоҳлантириш, ушбу оғу тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.DSC02083.JPG

Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг инсон саломатлиги ва жамиятга салбий таъсири” мавзусида Республика видеоконференцияси ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида ташкил этилган 25 та видестудиялар орқали 73 та олий ўқув юртлари раҳбарлари, профессор ўқитувчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий экспертиза Бош бюроси вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Видеоконференция давомида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига қарши кураш, бу иллатга қарши курашда маънавий - маърифий тадбирларни шакллантириш суд экспертизаси соҳасини ривожлантиришга қаратилган маърузалар тақдим қилинади.

Таъкидланганидек, ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда. Бу аср вабосидан ёшларни асраш йўлида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлардан ташқари оммавий ахборот воситалари орқали ҳам унинг зарарли оқибатлари тўғрисида халқимиз огоҳлантириб борилмоқда. Ҳар йили 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида белгиланганлиги ҳам бу борада қилинаётган хайрли ишлардан саналади.

DSC02083.JPGГиёҳвандлик воситалари, айниқса ёшларнинг истеъмол қилишлари оқибатида уларнинг саломатлигига жисмоний ва маънавий зарар келтириши хусусида оммавий ахборот воситалари орқали турли маълумотлар берилиш билан бирга, шу мавзуда қатор анжуманлар ўтказилиб, гиёҳвандликка қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлсада, афсуски, офат манбаи ҳануз ўзининг салбий томонларини намоён этмоқда.

Шу боис, ҳам ўтказилётган видеоконференциядан мақсад, мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларида ёшлар билан ишлайдиган устозлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан хамкорликда бу иллатга қарши курашнинг самарасини ошириш борасида фикр алмашиб, ҳуқуқий ечимни топишга эътибор қаратилади.

Муҳокамаларда гиёҳванд воситаларни ёшлар, айниқса 15-20 ёшда инсон организмига жиддий таъсири, шу ёшда инсон кўникувчанлик руҳияти кучайганда оғуга нисбатан қарши иммунитетни шакллантиришнинг маънавий ва маърифий асосларини шакллантириш, амалдаги Ўзбекистон Республикаси жиноят, жиноят-процессуал кодекслари, суд экспертизаси тўғрисидаги қонунни такомиллаштириш, суд экспертизаси соҳаси ривожи учун хизмат қилиши мумкин бўлган назариётчи олимларнинг ғоялари ва амалиёт вакиллари тажрибасига асосланиб иллатга қарши курашга хизмат қилиши мумкин бўлган янги ҳамда самарали тактик усулларни шакллантириш масалалари юзасидан мутахассисларнинг мулоҳазалари тингланди.

Муҳокамлар якуни бўйича мазкур муаммонинг олдини олишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди.