Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сайлов қонунчилиги тарғиботи


DSC02083.JPGҚўқон шаҳрида “Аҳолини сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш”га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ва Данғара туманидаги халқ таълими муассасалари раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей директорлари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ”Нуроний” жамғармаси раислари, Маънавият-тарғибот маркази туман бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, “Камолот” ЁИҲ раислари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси А.Мирзаев, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва халқаро сайлов стандартлари тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

Мутахассислар томонидан сайлов жараёнида қонунийлик, кампаниянинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг роли, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнини қандай ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур маълумотлар берилди.

DSC02083.JPGМустақилликка эришганимиздан сўнг янги демократик ғоялар билан суғорилган ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига мос сайлов қонунчилиги яратилди. Мазкур қонунчиликка кўра фуқаролар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, ўз хоҳиш – иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш принципларига асосан сайловни амалга оширадилар.Мазкур принципларни амалга оширилишининг ҳуқуқий механизмлариЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида эътироф этилган ва у фуқароларнинг давлат бошқарувида бевосита ҳамда ўз ва­киллари орқали иштирок этиш имкониятини яратишга қаратилгандир. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Иштирокчилар сайлов жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Мухтасар айтганда, бундай тадбирларни ўтказилиши, аввало, сайлов жараёнида бевосита масъул бўлган ходимлар ва аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини янада юксалишига хизмат қилади.