Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайлов демократия - кўзгуси


DSC02083.JPGМамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида сайловчилар ўртасида олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг кўламда амалга оширилаётир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Бешариқ туман ҳокимлигида “Аҳолини ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш – муҳим вазифа” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда халқ таълими муассасалари раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей директорлари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ”Нуроний” жамғармаси раислари, Маънавият-тарғибот маркази туман бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, “Камолот” ЁИҲ раислари, масалага алоқадор корхона-ташкилот раҳбарлари, участка сайлов комиссияси раислари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

DSC02083.JPGСеминар иштирокчиларига жорий йилнинг 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, сайловни уюшқоқлик билан юқори демократик савияда ўтказиш учун комиссиянинг ҳар бир аъзоси фаоллик кўрсатиши, зиммасига юклатилган вазифасини қонун талабларидан четга чиқмаган ҳолда масъулият билан бажариши юзасидан бир қатор тавсиялар берилди.

Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ҳақидаги тушунчалари янада ошди.

Мухтасар айтганда, бундай семинарларни ташкил этилиши аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалишига ва пировардида сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида қонун талабларига риоя этилишига хизмат қилади