Янгиликлар
Матбуот анжумани: устувор вазифалар белгиланди
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олидида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, божхона бошқармаси масъул ходимлари ва вилоят телерадиокомпанияси мухбирлари, журналистлар, вилоятдаги даврий босма нашрлар бош муҳаррирлари иштирок этди.
Тадбирнинг дастлабки қисми Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқи ва Вазирлар Маҳкамасидаги ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларга бағишланди.
Шунингдек, тадбир давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, ёшларни оилага тайёрлаш, Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фиклар алмашилди.
Бундан ташқари ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича анжуман қатнашчиларига зарур кўрсатмалар берилди.
Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда адлия бошқармаси билан вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар ўзаро ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Қизғин музокаралар остида ўтган тадбирда аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.