Янгиликлар
Ижтимоий шериклик – ҳамкорликнинг муҳим омили
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини янада ошириш мақсадида семинар ташкил этилди.
Унда Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими "Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонуни мазмун моҳияти" юзасидан атрофлича маъруза қилди. Мазкур қонуннинг бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларини янада ривожлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Қонун моддалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий бўлинмаси масъул мутахассиси “Ижтимоий шериклик - нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим омили” мавзусида маъруза қилди. У “Ижтимоий шериклик тўғисида”ги қонуннинг қабул қилинишигача бўлган даврда олиб борилган ишлар, мазкур жараёнда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан амалга оширилган тадбирлар, мазкур қонуннинг юртимизда учинчи сектор фаолиятини ривожлантиришда жуда муҳим ўрин тутиши масалаларига урғу берилди.
Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган ННТларнинг давлат бюджети томонидан молиявий қўллаб-қувватланиш (грантлар, субсидия ва давлат ижтимоий буюртмаси) йўналишида олиб бораётган ишларига тўхталиб, қонун ижросини таъминлашда кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.