Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳуқуқий экспертиза - норма ижодкорлигини такомиллаштиради


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятининг янги поғоналари ҳамда маҳаллий норма ижодкорлиги фаолиятида юзага келаётган амалиёт ва муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди. DSC02083.JPG

Юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатлари даврида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни норма ижодкорлиги соҳасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги демократик бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараёнлари ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари зиммасига муҳим вазифалар қўйди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириши ва уларга услубий раҳбарликни амалга ошириш Адлия вазирлигининг муҳим вазифаларидан этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади деб белгиланган.

Қонунинг 22-моддасига мувофиқ Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Семинарда Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил давомида ҳуқуқий экспертиза соҳасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Хусусан, 2014 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 211 та, шундан халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари томонидан 20 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу 211 та қарор лойиҳаларидан, 42 таси норматив хусусиятга эга бўлмаганлиги боис ҳуқуқий тушунтириш берилди, 169 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 130 тасига ижобий хулосалар берилди, 39 таси эътирозлар билан қайтарилди.

Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини расмий нашрларда эълон қилинганларининг 108 тасини давлат ҳисобига олиниши таъминланди.

2014 йил давомида вилоятдаги 12 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳудудий адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларни қабул қилиш, қабул қилинган қарорларни расмий нашрларда эълон қилишни ташкил этиш аҳволи ўрганиб чиқилди.

Мазкур ўрганишларда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари аниқланиб, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш ва қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсаларга нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан киритилган 12 та тақдимномаларга асосан жами 34 та ноқонуний қабул қилинган норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари бекор қилинди.

DSC02083.JPGМазкур семинар давлат бошқарув органларининг ҳуқуқшунос ходимлари ва соҳага дахлдор мутахассислар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқшунос ходимлари иштирокида норма ижодкорлиги фаолияти соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, жойларда норма ижодкорлигини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Семинар давомида адлия ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикрлар алмашилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида” Низом талаблари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” Қоидалари мазмуни ва моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундай семинарлар ўз навбатида мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида давлат сиёсатини юритишга хизмат қилади.