Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат муҳофазасида


DSC02083.JPGФарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар масъул котиблари ҳамда бошқарма ва идораларнинг масъул ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Унда бошқарма ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар масъул котиблари, ИИБ ва халқ таълими бўлимларининг болаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича мутахассислари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, ўтказилаётганўқув семинарининг мақсадини тушунтирди.

DSC02083.JPGСеминар давомидавилоятда назоратсиз ва қаровсиз қолган, шу жумладан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, жойлаш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ва олдинда турган вазифалар тўғрисида ҳамда туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, соҳага тааллуқли идора ва ташкилотлар ҳамда “Васийлик ва ҳомийлик органлари”нинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, масъулиятини ошириш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўқув семинари якунида тегишли қарор қабул қилиниб, мутасадди идора ва ташкилотларга вазифалар юклатилди.