Янгиликлар
ОАВ ва жамоатчилик
Фарғонада Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари кординатори ва журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамкорлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органлари ва ОАВ ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тадбирда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этди.
Икки кун давом этган семинар-тренингда маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимларига ОАВлар билан ишлаш тартиби, матбуот ва ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда веб-сайтларни такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Семинар-тренинг интерактитив усулда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ҳамда тадбир якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.