Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ёшлар ва ҳуқуқий саводхонлик


1.jpgХалқ таълими вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ҳуқуқ билимдонлари” республикатанловини Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, демократиянинг ривожланиши, ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланиши, аввало жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси билан бевосита боғлиқ. Бунда жамиятнинг тараққиётини таъминловчи шахснинг ижтимоий фойдали, хулқ-атвори ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги мазкур жараённинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Дарҳақиқат, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ жамият ҳуқуқий онги ва маданиятини, ёшларнинг фаоллигини, ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимининг мустаҳкам қонунчилик асосларини белгиловчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июндаги "Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс дастури тўғрисида"ги 1997 йил 29 августда тасдиқланган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури", "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги 2001 йил 4 январдаги Фармойиши шулар жумласидандир.

1.jpg“Ҳуқуқ билимдонлари” республикатанловининг Фарғона вилоят босқичида танловнинг шаҳар - туман босқичларида ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланма олган жамоалар иштирок этди. Улар 3 та шарт бўйича беллашдилар. Биринчи шарт бўйича тест саволларига ёзма равишда жавоб бердилар ҳамда савол-жавоб, саҳна кўриниши каби шартлар асосида ўзаро куч синашди.

Шунингдек, қизғин бахс-мунозарага бой бўлган танловнинг якунларига кўра Бағдод тумани “Адолат” жамоаси ғолиб деб топилди ҳамда “Ҳуқуқ билимдонлари” республикатанловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мухтасар айтганда, бундай танловларнинг ўтказилиши ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий билимларини янада юксалтириб, пировардида уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади.