Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ҳуқуқий билимларни юксалтириш – муҳим вазифа


1.jpgФарғона давлат университети Ахборот ресурс марказида ўтказилган ўқув семинари "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ижтимоий шериклик механизмаларидан унумли фойдаланиш" мавзусига бағишланиб, унинг доирасида вилоятдаги олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган маъсул ходимлар ўзларининг Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ҳамда "Истеъмочлиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари бўйича ҳуқуқий билимларини оширдилар.

Мазкур тадбир вилоят адлия бошқармаси, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими вилоят ҳудудий бошқармаси ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамкорлигида ташкилотлар ўртасида имзоланган қонунлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича дастур ижросини таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилди.

1.jpgКун тартибидаги биринчи масала "Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳияти"га бағишланди. 2014 йилнинг 3 декабрь кунида қабул қилинган ва 31 та моддадан иборат бўлган мазкур қонунни жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва роли нақадар муҳимлигига алоҳида урғу бериб, фуқаро ва юридик шахсларнинг давлат идораларига ўз ариза, шикоят ва таклифлари билан мурожаат этиш ҳуқуқлари, мурожаатларга қўйиладиган талаблар, уларни кўриб чиқиш тартиблари ва муддатлари, янги таҳрирдаги қонунда ўз аксини топган янгиликлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Хусусан, "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунда фақатгина жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ўз аксини топган бўлса, янги қонунда юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги тушунчалар ҳам киритилганлиги, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатларни нафақат ёзма ва оғзаки шаклда, балки электрон шаклда ҳам бериш тартиблари белгилаб берилганлиги таъкидланди. Қонун талабларини бажариш борасида мамлакатимиздаги идора, муассаса ва ташкилотларда олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.