Янгиликлар
ҚОНУН ТАРҒИБОТИ
Назорат режанинг тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Фарғона вилоят адлия бошқармасида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида”ги қонунга асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари, асосий принциплари, турлари, уни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар, уларнинг ваколатлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича тушунчалар берилди.
Бундан ташқари қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “Lex.Uz” тизими ва ундан фойдаланиш қулайликлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида зарур билимлар берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.