Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида Риштон туман маданият марказида, Фарғона шаҳридаги 6-болалар мусиқа ва санъат мактабида, Марғилон шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” бўйича давлат грантини амалга ошириш юзасидан тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизлар, ёшлар ва жойлардаги фахрийлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан вакиллар, “Маҳалла” жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, Касаба уюшмалари ҳудудий бўлимлари ходимлари, ИИБ профилактика нозирлари ва ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлар, шунингдек коллежнинг фаол талабалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” мавзусидаги лойиҳаси бўйича гранд маблағлари ажратилганлигини, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшларни фаоллигини оширишдан иборат эканлиги, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.1.jpg

Тадбир якунида Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан ташкил қилинган совғалар туманда самарали фаолият юритаётган, иш ўринларини яратаётган тадбиркорлар, шунингдек улкан ютуқларга эришган коллеж талабаларига тантанали равишда топширилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.