Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қўштепада янги ФҲДЁ


1.jpgМамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот, хусусан, адлия тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда жаннатмакон юртимизда эзгу мақсадлар сари интилиш, бунёдкорлик, яратиш завқи авж палласида. Айниқса бундай хайрли ишлар кўлами “Кексаларни зъзозлаш йили” деб ном олган 2015 йилда янада кенгайди. Халқимизнинг шукроналик руҳидаги бу интилишлари албатта истиқлол берган неъматлар самараси, муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли яратилган барқарор тинчлик, осуда турмуш, фаровон ҳаёт ифодасидир.

Дарҳақиқат, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги улкан ютуқлар, юқори кўрсаткичлар, шаҳар ва қишлоқларимизда қад кўтараётган маҳобатли иморатлар, бир биридан шинам замонавий турар-жойлар, гўзал хиёбонлар халқимизнинг матонатли меҳнати, эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончининг ҳосиласидир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аҳолига юридик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш, тизимдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва давлат нотариал идоралари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2014 йилда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 22 та шундай замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда ҳам ҳукуматимиз томонидан аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишларида қулайликлар яратиш мақсадида жойларда ФҲДЁ органлари ҳамда “Бахт уйлари” қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 650 миллион сўм маблағ эвазига қурилган Қўштепа тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биносида ҳам соҳа ходимлари ва аҳоли учун барча қулайликлар яратилган.

Замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган ушбу “Бахт уйи”да ёш оилаларнинг никоҳини қайд этиш маросимини ташкил этиш учун барча қулайлик яратилган. Хусусан, оила қуриш арафасидаги ёшларга сабоқ беришга мўлжалланган “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” хонаси, маросимлар зали, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар бугунги кун талаблари асосида жиҳозлангандир.1.jpg

Зеро, муҳтарам Президентимиз томонидан таъкидланган “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот энг аввало, инсон учун, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш учун” деган инсонпарвар тамойил илгари сурилиб, изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Шу боис шаҳар ва қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, барпо этилаётган бино ва иншоотлар Ватанимиз ҳуснига ҳусн қўшмоқда.

Шундай экан адлия тизим ходимларининг янада самарали фаолият юритишлари учун яратилаётган бундай шароитлар аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.