Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Хотира - муқаддас


DSC_8511.JPG

Юртбошимизнинг 1999 йил 2 мартдаги Фармони билан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилинди. Бугунги кунда эзгу анъанага улгуриб айланган, умумхалқ байрами тусини олган Хотира ва қадрлаш куни меҳр-мурувватга эҳтиёжманд ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш, ўтганлар ёдини хотирлаш, фахрийларни эъзозлаш, ёши улуғ инсонларни қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу анъанага содиқ қолиниб, байрам кунларида адлия бошқармаси, ФҲДЁ ва нотариал идора тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фаҳрийлар ҳолидан хабар олинди.DSC_8517.JPG

Қолаверса, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларга муносиб қилиб тарбиялаш, бугунги кунни-тинчликни, хотиржамликни, осойишталикни қадрлаш, бизнинг шу кунларга етиб келишимизга ҳисса қўшган ёши улуғ инсонларни доимо эъзозлаш олий бурч эканлигини тушунтириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчилари ва уруш фахрийлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда бугунги ёруғ кунларни қадрига етиш, ўтганларни доимо хотирлаш, ёшларни келажакдаги ёруғ мақсадлар сари етишишда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашув давомида коллеж ўқувчилари томонидан тайёрлаган бадиий чиқишлар ва шеърий сатрлар тадбирга ўзгача байрамона руҳ олиб кирди.