Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Танқидий руҳда ўтди


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда бошқарма, туман(шаҳар) ФҲДЁ органлари ҳамда давлат нотариал идоралари томонидан 2013 йилнинг 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

DSC_0516.JPG

Ҳайъат мажлисида бошқарма томонидан 2013 йил 1-чораги давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ва шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори талабларига мувофиқ қилинган ишлар таҳлил этилди.

Хусусан, 2013 йилнинг 1-чорагида бошқарманинг “Ишонч телефони”га 15 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан ҳуқуқи тикланганлар сони 6 та, ҳуқуқий тушунтириш берилганлар сони 7 тани ташкил этди.

Бошқармага маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экпертизадан ўтказиш учун 33 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари киритилди, шундан 2 таси халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарорларидир. Бошқарма томонидан 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 20 тасига эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди, 4 та лойиҳалар эътирозлар билан қайтарилди, 2 та лойиҳаларга қайта ишлаб чиқилгандан сўнг розилик имзоси қўйилди. 7 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ноқонуний қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни бекор қилиш ва ижросини тўхтатиш тўғрисида 4 та тақдимнома киритилди.

Суд идораларига 315 та 2.582.122.651 сўмлик даъво аризалар киритилиб, шундан 1.097.016.196 сўмлик 158 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилди, натижада 1.086.124.966 сўмлик асосий қарз, 10.891.230 сўмлик неустойка ундирилди.10052013362.jpg

Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш юзасидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда қуйи идоралар томонидан жойларда жами 353 та ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди. Шундан, 74 таси бевосита оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди. Олиб борилган 276 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг 82 таси шаҳар жойларда, 194 таси қишлоқ жойларда ўтказилди. Унда 12330 нафар аҳоли қамраб олинди.

Шунингдек, Ҳайъат мажлисида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда Адлия вазирлигининг 2013 йил 1-чорак якунлари бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилишида қайд қилинган хато ва камчиликларга йўл қўйган бошқарма масъул ходимлари қаттиқ танқид қилинди ва уларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат мажлиси якунида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолияти устидан назоратни кучайтириш ҳамда норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиб вазирликка тақдим этиб бориш, фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судларга даъво аризалари киритилиши ёки хўжалик юритувчи субъектга ёхуд унинг мансабдор шахсларига огоҳнома киритилиши тартибига қатъий риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.