Янгиликлар
Ҳорижий корхоналар фаолиятида президент қарорнинг аҳамияти
Фарғона вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда вилоят Давлат солиқ, Божхона бошқармалари, вилоят Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, вилоят Молия бошқармаси, Иқтисодиёт бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Республика Мулк қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда вилоятнинг 36 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Бундан ташқари ПФ-4434-сонли Фармонда хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган 1) фойда солиғи, 2).қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), 3).мол-мулк солиғи, 4). ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, 5) Ягона ижтимоий тўлов, 6) Ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлилиги белгилаб берилганлиги, мазкур Фармоннинг энг афзалик томонларидан бири - олдинги ПФ-3594-сонли Фармонларида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақатгина ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; яъни қишлоқ аҳоли ҳудудларида ташкил этилган тақдирдагина юқоридаги солиқ имтиёзлари қўлланиши кўрсатилган бўлса, эндиликда эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно этилган ҳолда, республикамизнинг барча минтақаларида жойлаштириладиган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга татбиқ этилиши жорий этилганлиги ҳам хорижий инвестиция иштирокидаги корхона вакиллари учун улкан муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилиши йиғилиш давомида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан вилоят божхона, солиқ бошқармаси ва бошқа идора вакиллари ҳам сўзга чиқиб мазкур Фармон юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.