Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

САРМОЯДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ


Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чет эллик инвесторларга тушунтириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда бошқарма ходимлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда бошқа назорат қилувчи органлар вакиллари иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни амалий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш иқтисодий ривожланиш соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда, мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ республикага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда уларга имтиёз ва преференцияларни белгилаб берадиган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида мутасадди идора вакиллари томонидан иштирокчиларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга божхона ва солиқ соҳасидаги имтиёзлардан фодаланиш тартиби ҳамда юртимизда инвестицион муҳитни янада ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш бериб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун берилган кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликларга доир қонун ҳужжатларининг амалда рўёбга чиқарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олинди. Шунингдек, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг эркинлиги кафолатларини таъминлаш ва уларга янада кенгроқ имтиёзлар яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.