Янгиликлар
Она ва бола саломатлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тасдиқланган “Эрта турмуш қуриш ва қариндошлик никоҳларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” юзасидан ФҲДЁ органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўтказиладиган махсус ўқув семинарлар” жадвалига асосан вилоят адлия бошқармаси ва Маҳалла хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида туман(шаҳар) ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчилари учун ўқув семинар ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб она ва бола саломатлиги муҳофазасини таъминлаш, оналар ва болалар ўртасида ўлим кўрсаткичларини камайтиришга эришишда сезиларли ютуқларга эришилди.
Соғлиқни сақлаш тизимининг нафақат моддий-техник, балки ҳуқуқий базаси ҳам мустаҳкамланди.
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 13 та Қонуни билан тартибга солинмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра, репродуктив саломатлик биринчи бор 1994 йил Қоҳирада бўлиб ўтган Аҳолишунослик ва Тараққиёт халқаро конференциясида кўтарилган бўлиб, ушбу конференцияда репродуктив саломатлик иборасига тўлиқ изоҳ берилган.
-Оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга асосан, она ва боланинг саломатлигига боғлиқдир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Турмуш қуришга тайёрланаётган йигит ва қизларимиз соғлом ва жинсий ҳаёт гигиенаси бўйича етарли билимларга эга бўлишлари керак,-дейди ўз маърузасида вилоят аҳоли репрдуктив саломатлик маркази директори М.Юсупова.
Тадбир ниҳоясида бугунги кунда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи фуқароларимизнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини оширишга бўлган эътиборни кучайтиришга бевосита боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.