Янгиликлар
Қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш- долзарб вазифа
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши катта мажлислар залида вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларининг иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мустақил давлатимизнинг Биринчи Президенти И. Каримов “Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир” – дея таъкидлаб ўтгандилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳияти ҳам иштирокчиларга етказилди.
Дарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир.
Чунки, фуқаролик жамиятига хос бўлган энг асосий мезонлардан бири – албатта фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси билан ҳам ўлчанади.
Зеро, фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятларидан бири – аҳолининг давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан уларнинг мустақил муносабати масаласидир.
Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.
Шу ўринда, мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсадҳам жорий йилнинг 23 сентябрь куни ЎРҚ-411-сон Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланади.
Шунга кўра, кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда, баёнатчилар томонидан қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтдилдар.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти”мавзусида;
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан“Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусида;
Кун тартибидаги учинчи масала бўйича“Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти”мавзусида;
Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала“Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусидаги баёнатлари ўрин олган.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.
Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириббориш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.