Янгиликлар
30
Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди. Унда 8000 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан, вилоят ички ишлар, солиқ, тиббиёт ва меҳнат бошқармалари, давлат хизматлари агентлиги, банклар, суд идоралари, шунингдек Бувайда тумани ҳокимлиги ва туман мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 30 август куни тумандаги “Маданият ва истироҳат” боғида “Юртимиз равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз” шиори остида тадбир ташкил этилиб, бунда 8 000 дан ортиқ туман аҳли вакиллари иштирок этди.

Иккинчи қисмда эса адлия бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари ҳамда нотариал идоралар ходимлари томонидан уй-жой, мулкка доир ва бошқа масалаларда мурожаат қилган 1200 нафардан ортиқ фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи 30 дан ортиқ кўргазмали плакатлар жойлаштирилди, 25 турдаги 1 500 дона буклетлар тарқатилди.
Сайил давомида уюштирилган меҳнат ярмаркасида 157 корхона ва ташкилот қатнашиб, 712 та бўш иш ўрнини таклиф қилди. Ярмаркада 397 нафар киши иш билан таъминланди. Яна 75 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтказилган бепул тиббий кўрикда 27 турдаги мутахассислик бўйича 89 нафар малакали шифокор иштирок этди.
871 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 169 нафарида турли касалликлар аниқланиб, 152 нафарига амбулатор, 17 нафарига стационар тарзда даволаниш учун йўлланмалар берилди. Флюорография аппаратидан 147, УТТдан 163, ЭКГ текширувларидан эса 148 нафар фуқаро ўтди.