Янгиликлар
“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.
“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ички ишлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар) адлия ва ички ишлар бўлимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан жорий йилнинг 27-30 август кунлари Фарғона вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида ёшларни бандлигини таъминлаш, ноқонуний меҳнат миграциясини олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқ, эркинлиги ва қонуний мафаатларини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида тадбир ва семинарлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда
8 мингдан ортиқ ноқонуний меҳнат миграцияси асосида четга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари қамраб олинди.
Тадбирлар давимида 15 хил турдаги жами 1 000 дан ортиқ буклет ва флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.
Мазкур тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад ноқонуний меҳнат миграцияси асосида чет давлатга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналарига ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли билан таъсир ўтказиб, ёшларни юртимизга қайтариш чоралари кўриш.