Янгиликлар
12
Мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.
Адлия бўлимининг қонуний талабини бажаришда сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан бу борада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими ва фарғона шаҳар ҳалқ таълими бўлимида ўтказилган ўрганишлар натижаси юзасидан юридик хизмат фаолиятини ташкил этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаётганлиги сабабли юқоридаги ташкилотларга тақдимномалар ва Фарғона шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилган.
Фарғона шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан киритилган маъмурий таклиф ижроси асоссиз бажарилмаётганлиги сабабли вилоят Бандлик бош бошқармасига киритилган тақдимномага асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлашда сусткашликка ҳамда қонун бузилиш холатларига йўл қўйганлиги учун Бош бошқарманинг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Иномов ҳамда Фарғона шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директори Ш.Махмудовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра “Хайфсан” интизомий жазо чораси кўлланилди.