Янгиликлар
25
“Энг фаол юридик хизмат ходими”
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Фарғона вилояти давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари ўртасида “Энг фаол юридик хизмат ходими” танлови ўтказилди. Танловда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган 7 нафар юридик хизмат ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган 5 та шарт бўйича иштирок этишди. Мазкур танловда фахрли биринчи ўринни Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти С.Эсаналиев, иккинчи ўринни Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Х.Отажонов ва учинчи ўринни Тошлоқ туман ҳокимлиги бош юрисконсульти М.Юлдашевлар эгалладилар. Танлов ғолибларига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси, Фарғона вилоят Иқтисодий суди раиси ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари топширилди. Бундан ташқари, тадбир якунида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига яратиб бериладиган шароитларнинг минимал талабларини ўз вақтида ва намунали бажарилишини таъминлаган Ўзбекистон туман Тиббиёт бирлашмасига вилоят адлия бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.