Янгиликлар
“Нурли келажак” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди
Ўзбекистон туман адлия бўлими томонидан Ўрта қишлоқ МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида худудда энг долзарб бўлган муаммо мактабгача таълим муассаси етишмаётганлиги ва унга катта эҳтиёж борлиги аниқланди. Шу сабабли фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор шаклида Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очишлари мукин эканлиги тушунтирилди. Натижада фуқаро Н.Мамажонова Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очишини билдириб, уни очишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўзбекистон туман адлия бўлими фуқаро Н.Мамажоновага Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очиши учун барча ҳужжатларни расмийлаштириш ва уни рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам бериб, унинг мурожаатини қаноатлантирди. Жорий йил 25 октябръ куни “Нурли келажак” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Аҳоли очилиш маросимини байрамона ва кўтаринки руҳда кутиб олди.