Янгиликлар
22
Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган графикка асосан вилоятдаги барча давлат нотариал идора нотариуслари ва ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Адлия вазирлигининг топшириқ хатига асосан давлат нотариал идоралари нотариуслари ва бошқа ходимларига Тизимга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот бериш ҳамда унда ишлаш малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 22 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармасида графикка асосан ўқув-амалий семинар ўтказилди. Хусусан, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Ёқубов томонидан 2019 йил 1 январдан бошлаб нотариал ҳаракатларни тасдиқлаш билан боғлиқ барча китоб ва дафтарлар ҳамда нотариуслар томонидан ҳудудий адлия органларига топшириладиган ҳисоботлар бекор қилиниши, нотариал ҳаракатларга реестр рақами ва мерос ишларига тартиб рақами бериш “Нотариус” автоматлаштирилгин ахборот тизими орқали амалга оширилиши етказилди.
Шунингдек, Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариал ҳаракатлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилиши, нотариал расмийлаштириладиган ҳужжатлар Тизимида бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан тасдиқланиши семинар иштикочиларига тушунтирилди