Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Долзарб вазифалар белгиланди


Фарғона вилояти фаолларининг жорий йил биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 январдаги мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошқарган йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят иқтисодиёти ўсишининг юқори ва барқарор суръатлари таъминлангани таъкидланди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот 10 фоиз, саноат маҳсулотлари 8,5, қишлоқ хўжалиги 7,6, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 16,7, чакана савдо айланмаси 17,5, пуллик хизматлар кўрсатиш 14,8, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 фоизга ўсди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастури доирасида 1 минг 359 лойиҳа амалга оширилиб, 65,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди. Учкўприк туманидаги “Ҳумо тўқимачи”, Фарғона шаҳридаги “Экопласттекс”, Данғара туманидаги “Bur-Sal SHoes” масъулияти чекланган жамиятида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Саноатни ривожлантиришда чекка туманларга алоҳида эътибор қаратилаётир. Натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Данғара, Ёзёвон, Учўприк, Бувайда, Ўзбекистон, Қува ва Сўх туманларида ўсишга эришилди. Шаҳар ва туманларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳисобот даврида жойларда юздан зиёд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми бир неча баробар ошди.

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бандлик дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 49 минг 200 янги иш ўрни яратилди.

Биринчи ярим йилликда эришилган ижобий натижалар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, ижтимоий соҳа объектларини ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.