Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий умумлаштириш МАЪЛУМОТНОМАСИ


2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб
чиқилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий умумлаштириш
МАЪЛУМОТНОМАСИ

2020 йил 4 январь Фарғона шаҳар

Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий назорат таҳлил ишлари бўлими томонидан вилоятдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига (кейинги ўринларда “адлия бўлимлари” деб юритилади) 2019 йил давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил адлия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Адлия бўлимларига 2019 йил давомида жами 3121 та шикоят келиб тушган. Келиб тушган шикоятларнинг 69 таси (2,2%) адлия бошқармаси орқали юборилган.
Ҳисобот даврида адлия бўлимлари томонидан 3072 та (98,4%) шикоят ҳал этилган, 2660 та (85,2%) шикоят қаноатлантирилишига эришилган, 411 та (13,1%) шикоятга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 43 та (1,3%) шикоят тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та шикоят рад этилган, 4 та шикоят кўрмасдан қолдирилган, 2 та шикоят иш жараёнида қолдиқ бўлиб ўтган.
Шунингдек, 1357 та шикоят (43,74%) жойига чиқиш йўли билан ўрганилган, 43 та шикоят мутахассислар жалб қилиш механизми орқали ҳал этилган.
2019 йил давомида тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун юборилган шикоятларнинг 10 таси Ўзбекистон туман (23,2%), 8 таси Фарғона шаҳар (18,6%) адлия бўлимлари томонидан бошқа ташкилотларга юборилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан жами 350 та тақдимнома киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан судларга жами 1 млрд 490 млн 300 минг сўмлик 482 та даъво аризалари киритилиши таъминланган. Киритилган даъво аризаларининг 60 таси (12,4%) Фарғона тумани, 50 таси (10,3%) Учкўприк тумани, 47 таси (9,7%) Сўх туман адлия бўлимлари томонидан киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан киритилган даъво аризалари ва тақдимномаларга асосан жами 1 млрд 739 млн
103 минг сўм ундирилишига эришилган таъминланган.
Хусусан, Учкўприк тумани 816 млн 231 минг сўм (46,9%), Қува тумани
209 млн 479 минг сўм (12%) ундирган бўлса, Қувасой шаҳар 2 млн 895 минг, Фурқат туман 5 млн 139 минг сўм, Фарғона шаҳар 7 млн 119 минг сўм ундирганлигини таъкидлаш лозим.
Шунингдек, шикоятлариннг қаноатлантирилиши натижасида вилоят бўйича жами 59 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда адлия бўлимлари томонидан
215 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилган.
Киритилган барча таъсир чоралари асосида вилоятда жами 127 нафар шахслар интизомий жавобгарликкка тортилган. Шундан 6 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 6 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинган 35 та ҳужжат бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган.
Келиб тушган шикоятлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
918 та (29,4%) шикоят меҳнат низолари юзасидан (шундан 498 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган), 499 та (16%) шикоят уй-жойга доир, 424 та (13,5%) шикоят ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 298 та (9,5%) ерга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 102 та (3,2%) шикоят коммунал тўловлар юзасидан, 99 та (3,1%) шикоят таълимга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан юзасидан келиб тушган.
Ўз навбатида қаноатлантирилган шикоятларнинг хусусияти ҳам умумий келиб тушган шикоятлар хусусиятига мутаносиб равишда кўрсатгичга эга бўлган. Хусусан, жами қаноатлантирилган шикоятларнинг 862 таси (32,4%) меҳнат низолари юзасидан (шундан 489 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган),
447 таси (16,8%) уй-жойга доир, 362 таси (13,6%) ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижросига оид, 250 таси (9,3%) ерга доир қонун ҳужжатлари ижроси оид, 85 таси (3,1%) таълимга доир қонун ҳужжатлари ижросига оид, 76 таси (2,8%) коммунал тўловлар ижросига оид бўлган.
Адлия бўлимларига келиб тушган аризалар таҳлили
Келиб тушган аризалар бўйича:
2019 йил давомида туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2835 та ариза келиб тушган. Шундан, 2743 та (96,7%) ариза ҳал этилган, 2324 та (81,9%) ариза қаноатлантирилишига эришилган, 415 та (14,6%) аризага ҳуқуқий тушунтириш берилган, 90 та (3,1%) ариза тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун бошқа ташкилотларга юборилган, 4 та шикоят рад этилган, 2 та шикоят кўрмасдан қолдирилган.
Келиб тушган аризалар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
2019 йил давомида 578 та (20,3%) ариза қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан, 10 та ариза кадрлар масаласига доир, 69 та ариза (2,4 %) нотариатга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 2178 та (76.8%) ариза бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.