Янгиликлар
14
Мажбурий даволаш чоралари нечоғлик қонуний ҳисобланади
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 29-2-моддасига асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси ўттиз суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади ҳамда давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ижро этилади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ижроси давлат санитария назорати, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ва Миллий гвардияси органлари томонидан таъминланади.
Ушбу талабларни бажармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 257-1-моддаси).
Маълумот учун: Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (https://lex.uz/docs/4772484) кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ (Ф-5537-сон 29.01.2020 й.), коронавирус инфекцияси ва бошқа ўткир респиратор кассалликлар бор деб гумон қилинаётган шахсларни мажбурий диагностикадан ўтказиш белгиланган.