Янгиликлар
Мустақиллик шодиёналари
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Бувайда туманида Президентимизнинг 2013 йил 12 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг маҳмун моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш ҳамда мустақиллик байрами тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда ҚФЙ раислари, Олий Мажлис сенати аъзолари ҳамда туман ҳокимлиги ва мутасадди кохона ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар бу ёруғ кунларга етишишнинг ўзи жуда катта бахт эканлигини, бугун юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликнинг шарофати эканлигини, давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати туфайли халқимиз ўз танлаган йўлидан дадил бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Хусусан, тадбирда қайд этилганидек мазкур қарорга мувофиқ истиқлол айёмини муносиб кутиб олиш бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Айниқса кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, биноларни таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ёзувчи ва шоирлар, олимлар, маданият ва санъат намояндалари иштирокидаги мулоқот ва учрашувлар ҳурриятимизнинг қадр-қимматини ҳамда аҳамиятини, эришган ютуқларимизнинг, бугунги тинч ва осойишта, тўкин, бахтиёр ҳаётимиз моҳиятини ҳамюртларимизга теран тушунтиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, тадбирда давлатимизнинг мустақилликка эришиш тарихи, ўтган йигирма икки йил давомида босиб ўтилган машаққатли йўл, Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бугун дунёнинг турли минтақаларида юзага келаётган нотинчликлар, “оммавий маданият” таҳдиди ва бундан ёшларни асраш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоб олдилар.