Янгиликлар
МУСТАҚИЛЛИК-ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ
Айни кунларда юртимизда мустақиллигимизнинг 22 йиллик тўйига кенг кўламда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Республикамизнинг ҳар бир шаҳар ва туманлари, чекка қишлоқ жойларида байрамни юқори кўтаринки руҳда ўтказиш, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам фикримиз исботидир.
Қолаверса, жойларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли билан кенг қамровли учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда ўтган давр мобайнида босиб ўтган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташланиб, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширган ишларимиз, эришган ютуқларимиз, натижаларимиз холисона баҳоланиб, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътиборига етказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам вилоятнинг чекка Бешариқ туманидаги Рапқон ҚФЙда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган тадбирда давомида умуммиллий байрамимиз бўлган бу қутлуғ сана ҳақида сўз юритилиб, ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимиз, амалга оширган ишларимиз холисона сарҳисоб қилинди, бугунги ютуқ ва марраларга, аввало, қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимиз алоҳида таъкидланди.
- Бу кунларга етказганига шукур, бундай осойишта ва фаровон ҳаёт, мустақил юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати доимо барқарор бўлишини доимо Яратгандан сўрайман. Истиқлол туфайли 9 нафар фарзандни вояга етказиб, уйли-жойли қилдим. Ҳозирда уларнинг ҳаммасидан кўнглим тўқ. Истардимки, ўсиб келаётган ёш авлод ушбу кунларнинг қадрига етсин ва келажакда шу юртга нафи тегадиган ўғил-қизлар бўлиб улағайсин. Зеро мустақил давлатимизнинг эртанги келажаги улар”-дейди тадбирда сўз олган Рапқон қишлоғилик Турсуной момо.
Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фаолларининг ҳудудда мустақиллик байрамолди ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан ҳам сўз юритилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча жойларида кенг миқёсда нишонланмоқда.