Янгиликлар
08
Тўланмаган иш хаки ундириб берилди
«АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ»
Фарғона туман адлия бўлими томонидан Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида етакчи мутахассис вазифасида муқаддам ишлаб келган фуқаро А.Б.М.нинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли ва 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорлари ижроси ахволи маълумотлар олиш йўли билан таҳлил қилинди.
Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши билан фуқаро А.Б.М ўртасида тузилган меҳнат шартномасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161-моддалари талабларига зид равишда, қарздор томонидан фуқаро А.Б.Мга жами 4 174 282 (тўрт миллион бир юз етмиш тўрт минг икки юз саксон икки)сўм иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги, шунингдек Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларидан жами ҳисобланган 25 309 562 (йигирма беш миллион уч юз тўққиз минг беш юз олтмиш икки)сўм иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Фарғона туман адлия бўлими томонидан ўрганишда тўпланган ҳужжатларга асосан фуқаро А.Б.М ҳамда Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризалари киритиш орқали, ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.
Фарғона туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси
Анваров Акмалжон Адҳамжон ўғли