Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.


Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.

Бувайда туманида яшовчи фуқаро А.М.Холмиратов туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2020 йил 13 январь кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарорига асосан 446.000 сўм жарима тайинлангани, туман Мажбурий ижро бюросининг жаримани ундириш бўйича юборилган талабномасига асосан фуқаро А.М.Холмиратовни ёшга доир олаётган пенсиясидан 469066,10 сўм шу кунга қадар ушлаб колингани, аслида эса фуқаро А.М.Холмиратов Андижон шаҳрига 2020 йилда умуман бормаганлигини маълум қилиб, ушбу расмийлаштирилган қарорни қонунийлигини ўрганиб чиқишда амалий ёрдам беришни сўради.

Бувайда туман адлия бўлимининг аралашуви билан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ФТЭ ва МАГ катта инспекторининг 2020 йил 8 июль кунги маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш ва иш юритувини тугатиш ҳақида янги қарори билан 13.01.2020 йил кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарори автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситасида техник хатога йўл қўлганлигии сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан бекор қилиниб, маъмурий иш тугатилди. Фуқаро А.М.Холмиратовнинг ёшга доир пенсиясидан жарима учун ушлаб қолинган 469066,10 сўм маблағлари ўзига қайтариб берилди.

Бувайда туман адлия бўлими бошлиғи  У.Назиров