Янгиликлар
13
Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Қува туман адлия бўлими томонидан Қува туманидаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ишлаган 30 нафардан ортиқ ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Қува Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрь 1101-сонли буйруғига асосан тугатилганлиги, касб-хунар коллежи томонидан бир неча маротаба ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақасини ундириш юзасидан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ва вилоят молия бошқармасига алоқа хати билан мурожаат қилинганлиги, лекин ушбу мурожаат ижобий хал этилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 67-моддасида ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг
25-моддасида ходимларга моддий мададлар бериш кафолатлари белгиланган бўлиб, унга асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 89-моддаси тўртинчи қисми, 100-модда иккинчи қисмининг
1-банди, 100-модда иккинчи қисмининг 2-банди, 106-модданинг 2-бандига асосан бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши, ушбу моддалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолатларда ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар” деб кўрсатилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 18 мартдаги
205-сонли ва вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг 2020 йил 18 мартдаги 166-сонли буйруғига асосан Қува Қишлоқ ҳўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи туманда фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежларининг дебитор ва кредитор қарздорликлари бўйича масъул таълим муассасаси этиб белгиланган.
Ўрганиш натижалари бўйича туман адлия бўлими томонидан коллеж ходимларининг жами 44 098 945 ишдан бўшатиш нафақасини ундириш бўйича ФИБ Фарғона туманлараро судига аризалар киритилди. ФИБ Фарғона туманлараро суди томонидан аризалар қаноатлантирилиб, ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаларини ундириш бўйича суд буйруғи қабул қилинди.
Қува туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Гулноза Қодирова