Янгиликлар
17
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари
ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига асосан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
Кўриниб турибдики, бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижросини ташкил қилиш ва таъминлаш муайян бир давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг вазифаси сифатида белгиланади ҳамда ушбу вазифаларни бажариш ходимларнинг меҳнат мажбурияти ҳисобланади.
Фарғона вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган мониторингларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони 17-банди ижросини таъминлашда тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан камчиликларга йўл қўйилиб, натижада туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият олиб бораётган жами 212 нафар ходимларга жами 163.043.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбарлари номига тақдимнома киритилди ва унда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти эканлиги қайд этиб ўтилди.
Кўрилган чоралар натижасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари
ва санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга 163 миллион сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар белгиланган тартибда тўлаб берилиши таъминланди.
Фарғона вилоят
адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими