Янгиликлар
20
Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти
Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти
Юртимизда давлат вошқаруви соҳасида демократик ислохотларни янада чуқурлаштиришнинг яна бир мисоли сифатида 2020 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан халқ муҳокамасига қўйилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўришимиз мумкин. Маълумки, 2017 йил 7 феврал куни Узбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармонида давлат ва жамият қурилиш тизимини ислоҳ қилиш - устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган бўлиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида бегиланган чора-тадбирларнинг амалий ифодасидир.
Қонун лойиҳасининг мақсади давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсишни кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурий асоси ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи қуйидагилардан иборат:
Ҳозирда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий мақомини белгиловчи, уларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси масалаларини тартибга солувчи ҳамда давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатишни умумий ёндашувини мустаҳкамловчи ягона қонун мавжуд эмас;
Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва тугатиш механизмларини, давлат хизматчилари ким эканлигини, уларни мақомини, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини белгиловчи ягона қонун мавжуд эмас.
Бунданда муҳимроқ масала, бу давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва фаолиятида ягона принциплари мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Қонунчилик томонидан буларни мустаҳкамлаб қўйиш, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсатини ягоналигини таъминлаш учун муҳимдир.
Қонунчилик билан давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган мезонлар, уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнлари, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиблари белгиланмаган.
Бундан ташқари юқоридаги қонун лойихасининг ишлаб чиқилишининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб;
Биричидан, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасидаги давлат фуқаролик хизмати билан боғлик ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи биринчи қонун лойиҳасидир;
Иккинчидан, ушбу қонун лойиҳасида аввал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланмаган бир нечта янги ҳуқуқий атамалар мавжуд (Масалан: Давлат фуқаролик хизмати, давлат лавозими ва бошқалар);
Учинчидан, юқоридаги қонун лойихасининг қабул қилиниш орқали ҳозирги кунда давлат бошқаруви соҳасидаги мавжуд муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилиши мумкин;
Тўртинчидан, ушбу қонун лойиҳасида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга улкан хисса қўшиши мумкин;
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматларидан фойдаланиши ва ўзларининг Конститутсиямиз ва қонунларимизда белгиланган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида Узбекистон Республикасидаги барча давлат хиизматларини кўрсаттуувчи оргганларга давлат хизмматчиларини (ходимлар) ишга қабул қилиш тартиби ва механизмлари, уларнинг мартаба даражалари, лавозимлари, шунингдек уларни жавобгарликка тортиш асослари аниқ белгилаб қўйилган.
Ҳуқуқшунос олимлар томонидан ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир қатор ривожланган давлатларнинг фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибаси ўрганилди ва тегишли жойлари намуна сифатида олинди. Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, Жанубий Европа (Германия, Франция, Нидерландия ва бошқалар) ҳамда Шарқий Осиё (Япония) мамлакатларининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунларида давлат хизматига кириш тартиби батафсил ёритилган. Умуман олганда, давлат фуқаролик хизматига кириш қоидаларини тартиби барча дунё мамлакатларида мавжуд.
Болгария, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Польша, Россия, Франция, Япония и бошқа мамлакатларнинг давлат хизмати тўғрисидаги қонунларида хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизматчиларини фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солинган.
Жамоат муҳокамасини ўтказиш учун мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилди ва фуқароларимиздан ва ҳуқуқшунос олимлардан томонидан жорий йилнинг 6 июн кунига қадар 219 та таклифлар келиб тушди.
Шунингдек, бир қатор ҳуқуқшунос олимлар ва сиёсатчилар томонидан қонун лойиҳаси бўйича келажакда рўй бериши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар билан боғлиқ таҳминлар илгари сурилмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши:
давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;
давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;
давлат фуқаролик хизматини ҳуқуқий тартиб солиш соҳасини ҳуқуқий базасини тартибга солиш;
давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш;
самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларини фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш;
давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизимини яратишга олиб келади.
Ушбу қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганидан кўриниб турибдики, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг барчаси фуқароларимиз фаровонлиги ва яҳши ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилмоқда.
Фуқароларимиз ҳам жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимий-иқтисодий ва ҳуқуқий ўзгаришлар жараёнида фаол қатнашишлари ижобий ўзгаришларнинг янада кенг қамровли амалга ошишига ўз хиссасини қўшиши мумкин.
Риштон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Аъзамхонов Аббосхон Қахрамонхўжа ўғли.