Янгиликлар
22
Кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси
ундириб берилди.
Туман адлия бўлими томонидан Фурқат туман ДСЭНМда дезинфекторлик вазифасида ишлаган Деҳқонова Майрамхон Аминжоновна ҳамда Қосимова Гулшидаларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилганда, туман ДСЭНМда штатларда ўзгаришлар (қисқаришлар) бўлганлиги сабабли,
2020 йил 3 январь куни фуқаролар М.Деҳқонова ҳамда Г.Қосимовалар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби”нинг 1-бандига кўра, “Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради” деб баён этилган бўлсада, Деҳқонова Майрамхон Аминжоновнага ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланганда
ҳисоб-китоб бўлимидан олинган маълумотларга кўра лавозим маошидан келиб чиқиб, (қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва бошқалар қўшилмаган ҳолда) 2 131 928 сўм ҳисобланган. Аслида, юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” нинг 1-банди талабидан келиб чиқиб, ишдан бўшатиш нафақаси 2 538 000 сўм ҳисобланиши лозим эди.
Шунингдек, Қосимова Гулшиданинг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланганда ҳисоб-китоб бўлимидан олинган маълумотларга кўра лавозим маошидан келиб чиқиб, (қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва бошқалар қўшилмаган ҳолда) 2 131 928 сўм ҳисобланган. Лекин, юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” нинг 1-банди талабидан келиб чиқиб, ишдан бўшатиш нафақаси 2 443 811 сўм ҳисобланиши лозим эди.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан туман СЭОМга тақдимнома киритилиб, кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси тўлатиб берилди.
Фурқат туман адлия бўлими
бошлиғи Э. Бойматов