Янгиликлар
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ
ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда ташкилотнинг мулкий
ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда юридик хизмат ходимининг ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга асосан давлат органлари
ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланган.
Фарғона вилоят адлия боршқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант юридик хизмат штат бирликларига жами 34 та номзодни суҳбат асосида лавозимга тайинланди. Шунингдек, 30 та юридик хизмат ходими белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилди ҳамда 30 нафарига навбатдаги махсус мараба даражалари берилиши таъминланди.
Шунингдек, бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатиш, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиққан ҳолда фаолиятни мувофиқлаштириб бормоқда.
Қарор билан адлия органларига юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари
ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизматлари ходимларига нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш бўйича ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига таклиф билан чиқиш ҳуқуқи берилган.
Бунга мисол қилиб, Сирдарё-Сўх ирригация тизмалари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелоратив экспедицияси юрисконсульти билан тузилган меҳнат шартомаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисм 7-бандига асосан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 25-моддасига кўра ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шу билан биргаликда ташкилшотнинг жамоа келишувида, шунингдек, жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигисиз бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Сирдарё-Сўх ирригация тизмалари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелоратив экспедициясининг 2020 йил 17 июндаги 92-К-сонли буйруғи билан юридик хизмат ходими билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бўлим томонидан юридик хизмат ходимининг манфаатларини кўзлаб қилинган ҳаракатлар натижасида мазкур буйруқ бекор қилиниб юридик хизмат ходими ўз лавозимига қайта тикланди.
Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида бўлим томонидан вилоятдаги 16 та давлат органи ва ташкилоти рахбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳамда 1 та юридик хизмат ходимига нисбатан жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга таклифлар киритилди.
Бундан ташқари, қонун бузилишлари ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 7 та давлат органи ва ташкилотига тақдимнома ҳамда 39 та ташкилотга нисбатан огоҳнома киритилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси Эшонов Саидолимхон