Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Коронавирус пандемияси даврида ахолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди


Коронавирус пандемияси даврида ахолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Мамлакатимизда юзага келган бугунги кундаги синовли даврда давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳукуматимиз томонидан бир қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда ҳамда самарали чоралар кўрилмоқда. Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни самарали олиб бориш мақсадида жорий йилнинг
30 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сон Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори
1,1 баробар оширилади. Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланиши кўрсатиб қўйилди.
Бундан ташқари, фармон бўйича 2020 йилнинг якунига қадар қуйидагилар таъминланади:
14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш;
бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;
моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини
89 мингдан 100 мингтага етказиш белгиланди.
Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш
ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши ҳақидаги нормалар белгилаб берилди.
Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига 200 миллиард сўм;
Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига
150 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳам фармонда қатъий белгилаб берилди.
Бағдод туман адлия бўлими
бошлиғи И.Исаков