Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Бир мурожаат изидан...


Бир мурожаат изидан...
Фарғона шаҳар адлия бўлимига Фарғона шаҳар Теракзор кўчаси
162-уйда яшовчи фуқаро Расулова Дилноза Кучкаралиевна Фарғона вилоят қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси томонидан унинг иш ҳақи ва мукофот пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Мазкур шикоятни ўрганиш мобайнида аниқ бўлишича, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2020 йил 23 июнь кунги №52-сон мукофот бериш тўғрисидаги буйруғига асосан қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимлари бир ойлик маош миқдорида мукофотланиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур буйруқнинг 2-иловасида мурожаатчи тўғрисида маълумотлари ҳам қайд этилган.
Бироқ, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг шаҳар адлия бўлимига берган маълумотида мурожаатчининг иш ҳақи ва мукофот пуллари тўлаб берилиши юзасидан етарлича асослантирилмаган маълумотлар берилди.
Тақдим қилинган маълумотлар қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилганда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги сабабли Фарғона вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига тегишли тартибда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасига кўра, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан мурожаатчи Д.Қ.Расуловага 2020 йил 3 июндаги
52-сон буйруққа асосан 2.026.130 (икки миллион йигирма олти минг бир юз ўттиз) сўм миқдордаги мукофот пули тўлаб берилиши таъминланди.

 Фарғона шаҳар адлия бўлими
 етакчи маслаҳатчиси
 Бобурмирзо Юнусов