Янгиликлар
29
ҚЎҚОН ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ТАЪМИ ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
Қўқон шаҳар Самарқанд кўчаси 100-уйда яшовчи фуқаро Хамидова Марифатхон ҳамда Қўқон шаҳар А.Т.Хўқандий мавзеси 15-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Дадажонов Набижонлар шахар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан белгиланган тартибга амал қилмаган ҳолда далолатнома расмийлаштирилганлиги, ушбу далолатнома натижасида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётганлиги, мазкур бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, мазкур мурожаатлар асосида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига фуқаро Хамидова Марифатхон ҳамда Дадажонов Набижонлар манфаатини кўзлаб электр энергияси бўйича ноқонуний киритилган жаримани абонент хисобидан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризалари киритилди.
Мазкур даъво аризалари суд томонидан қаноатлантирилиб, суднинг 2020 йил 6 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Хамидова Марифатхондан 2.392.848 сўм, шунингдек суднинг 2020 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Дадажонов Набижондан 2.780.949 сўм миқдоридаги қарздорликлар абонент хисобидан чиқарилиши таъминланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими