Янгиликлар
04
Сўраган эдингиз
1. Турмуш ўртоғим туғруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонун бўйича бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор?
Жавоб: Ушбу ҳолатда тунги ишга жалб қилиш фақатгина ходимнинг розилиги ва тиббий хулоса асосида амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексига кўра, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Бундан ташқари, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади ҳамда ушбу тоифадаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.
2. Меҳнат дафтарчаси корхона томонидан йўқотилган. Уни тиклаш учун қаерга, қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак? Уни тиклашга йўқотган томон жавобгар бўладими? Тартиби қандай?
Жавоб: Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади. Дубикатни олиш учун қўшимча ҳужжтлар талаб қилинмайди.
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати корхона томонидан бепул берилади.