Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сиз қонунчилик янгиликларидан хабардормисиз?


Сиз қонунчилик янгиликларидан  хабардормисиз?
Сўнгги йилларда юртимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 август куни ПФ-6044-сонли “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонда, 2021 йил 1 январдан бошлаб айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши, айримлари бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши ҳамда расмийлаштириш муддатлари қарийб
2 бараварга қисқартирилиши ҳамда мазкур ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиши назарда тутилган.
Масалан, 2021 йил 1 январдан бошлаб илгари берилган йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро йўналишлар бўйича лицензиялари бирлаштирилиб, ягона “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” бўйича лицензиялар берилиши кўзда тутилган.
Яъни, ортиқча бюракратиядан йироқлашиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда.
2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади ва 2021 йил 1 январдан  лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари,  2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил
1 январга қадар узайтирилди.
Бу каби қонун хужжатларини қабул қилинишидан мақсад, республикамизда фаолият олиб бораёган ҳамда олиб бормоқчи бўлган тадбиркор ва ишбилармонларга вақтини ва нақдини тежайдиган муносиб муҳитни яратишдан иборат. Зеро, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни ислох қилиш, янги бозорлар яратиб, иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда фуқароларга муносиб ҳаёт тарзини олиб келиш бу барчамизни асосий вазифаларимиздан биридир.



ФАРҲОДЖОН ЖУМАЕВ
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси