Янгиликлар
26
Сўраган эдингиз
Сўраган эдингиз
Савол: Ишончномаларни амал қилиш муддати тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Жавоб: Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Савол: Мени исмим Хафиза Мирзараимова 2020 йил 23 май куни
55 ёшга тўлдим, бироқ бугунги кунга қадар (5 ой) ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилмадим. Айтингчи, барча ҳужжатларимни тайёлаб ҳозир мурожаат қилсам пенсия ёшига тўлган кунимдан пенсия пули тўанадими?
Жавоб: Йўқ, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасида ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланиши, бошқа барча ҳолларда пенсияга мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланиши кўрсатилган. Шу боис, Сизга мурожаат этган кунингиздан бошлаб тайинланади.
ФАРҲОДЖОН ЖУМАЕВ
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси