Янгиликлар
06
“Адлия аралашгач”
2020 йил 23 октябрь куни Данғара тумани Бешкапа қишлоғи, 47-уйда яшовчи М.Эргашеванинг Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли
27-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг 2020 йил 22 октябрдаги “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги”ги 86-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб, ишга тикланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган шикояти Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро М.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномасини 2020 йил 22 октябрдан пенсия ёшига тўлганлиги сабабли бекор қилиш ҳақидаги 86-сонли буйруғини қабул қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олмасдан, М.Эргашева ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантирилмасдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
101-102 – моддалари талаблари бузилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори 1-бандида аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади” деб кўрсатилган бўлсада, мазкур қарорга амал қилиниши таъминланмаганлиги аниқланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, аниқланган қонун бузилишини бартараф этиш юзасидан Қўқон шаҳар 27-сон умумий ўрта таълим мактаби раҳбари номига тақдимнома киритилди.
Тақдимномага асосан, 27-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Ш.Ахуновнинг 2020 йил 27 октябрь куни 89-сонли буйруғи билан 2020 йил
22 октябрдаги “М.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 86-сонли буйруғи бекор қилиниб, фуқаро М.Эргашеванинг қонун билан қўриқланадиган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
Н.Сулеймонов