Янгиликлар
16
Адлия соғлом турмуш тарафдори
Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган спорт мусобақалари Фарғона вилояти адлия бошқармасида бўлиб ўтди.
Спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турларидан Фарғона вилояти адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва юридик текхникум ходимлари иштирокида мусобақалар ўтказилди.
Ўтказилган беллашувда спортнинг мини футбол туридан 1 ўринни туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил топган жамоа олган бўлса, 2 ўринни бошқарма жамоаси қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида ўтказилган стол теннисидан Ўзбекистон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Пайгамов мутлоқ ғолиб бўлиб, кейинги ўринларни Ж.Рахимов ва А.Зулфиқоровлар қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтказилган стол тенниси бахсида юридик техникум ўқитувчиси О.Топволдиева ғолиб бўлиб, кейинги ўринларни техникум ходимлари Г.Ахмедова ва С.Исабековалар қўлга киритишди.
Шунингдек, шахмат бахсида бошқарма катта маслаҳатчиси Н.Исмоилов тенгсиз деб топилиб, кейинги ўринни Қувасой шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ш.Тиллаев қўлга киритди. Шашка бахсида эса, Қува тумани адлия бўлими катта маслаҳатчиси Б.Мухаммадалиев ғолиб деб топилиб, кейинги ўринни бошқарма бош маслаҳатчиси С.Марасулов қўлга киритди.
Спорт мусобақалари кўтаринки рухда ўтказилиб, ғолиблар тегишли совғаларини қўлга киритишди.