Янгиликлар
24
Адлия аралашуви билан ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилди
2020 йилнинг 2 ноябр куни Тошлоқ туман Учолиш МФЙ Хамрох кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Хайдаров Тошлоқ туман Заркент агросаноат касб-ҳунар коллежи, Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига айлантирилганлиги сабабли у билан 2020 йил 29 июнь куни меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, бироқ техникум томонидан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганидан норози бўлиб Тошлоқ туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талаблари бузилганлиги маълум бўлган ва қонун бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига тақдимнома киритилган.
Натижада фуқаро Қ.Хайдаровга 1.373.605 минг сўм миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилган.
Ҳозирда фуқаро Қ.Хайдаров Тошлоқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабида ўз иш фаолиятини бошлаган.
Бундан ташқари мурожаатни ўрганиш давомида ушбу масаладаги
6 нафар фуқароларнинг жами 12.058.276 сўм миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилиши таъминланди.
Тошлоқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Л.Бекмирзаева