Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия аралашгач...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан жойларда адлия бўлимлари ташкил этилган.
Бугунги кунда, Фарғона шаҳар адлия бўлими ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб боришда, қонун ҳужжатларини бир хилда қўлланилишида ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ваколатлар доирасида 2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, жами 58 фоиз мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди.
Жумладан, шаҳар адлия бўлими томонидан Чуқур кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаро М.Курганованинг ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш якунига кўра, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятининг ходимга меҳнат ҳақларини тўлаб бермасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99, 110, 154 ва 161-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зидлиги аниқланди.
Шу боис, бўлим томонидан 2020 йил 3 сентябрь куни 1-02-04/-71-сон Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу тақдимномага жавобан фуқаро М.Курганованинг 751 300 (етти юз эллик бир минг уч юз сўм) ойлик иш ҳақи тўлиқ тўланиб, қонун бузилиш ҳолати бартараф этилди.
Бироқ, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мазкур тақдимномани ижросини таъминламади.
Шунга кўра, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисми билан марказ раҳбарига нисбатан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун Фарғона шаҳар Маъмурий судига юборилди.
Маъмурий суднинг 2020 йил 9 ноябрь кунги қарорига асосан Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари МЖтКнинг
198-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари 223.000 (икки юз йигирма уч минг) сўм жарима жазоси тайинланди.



Фарғона шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
ФАРҲОДЖОН ЖУМАЕВ