Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Педагог ходимларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқи таъминланди


Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани 4-умумтаълим мактаби ўқитувчилари М.Қодирова, Н.Қодирова, О.Бозорова, Д.Тожиева, Д.Масолиева, З.Эрматоваларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқидан фойдаланишга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муасассалари педагог ва бошқа ходимлари Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси хўжалик ҳисобидаги пуллик хизмат бўлими томонидан пуллик хизмат асосида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиб келган.
Меҳнат кодексининг 214-моддасида, тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги кўрсатилган.
Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 45-моддасига кўра, педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман адлия бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига тумандаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларини бепул тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш тўғрисида тақдимнома киритилиб, тақдимномага жавобан туман Тиббиёт бирлашмаси бюджет ташкилотлари ходимлари контингенти ҳаражатларини иш берувчи томонидан шартнома асосида пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши маълум қилинган.
Туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари томонидан мазкур қонун ҳужжатлари талаблари қўпол равишда бузилиб, давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари ишчи-ходимларининг давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқлари поймол этилган.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк туман маъмурий судига Учкўприк тумани 4-умумтаълим мактаби 6 нафар ўқитувчилари манфаатларини кўзлаб Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиб, Учкўприк туман 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиларини белгиланган тартибда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисида шикоят ариза киритилиб, Учкўприк туман маъмурий судининг 2020 йил 2 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори билан Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилиб, Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари зиммасига Учкўприк туман 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиларини белгиланган тартибда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. Ниҳоят адолат қарор топди.

Воҳид Эркабоев
Учкўприк туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси