Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Асоссиз солинган жарима…


Бувайда туман адлия бўлимига Ўрта Қўнғирот қишлоғида яшовчи фуқаро М.Жабборова ариза билан мурожаат этиб, ўғли Янгибоев Жахонгир Тохиржон ўғлига нисбатан жорий йилнинг июнь ойида Поп туман ДСЭНБ томонидан МЖтК нинг 54-моддаси 2-қисми билан “матиз” русумли автомашинасини бошқаришда карантин қоидаларини бузганлиги учун 4 460 000 сўм миқдорида маъмурий жазоси қўлланганлигини, ушбу қўлланилган маъмурий жазони қонунийлигини ўрганиб чиқишликни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан адлия бўлими томонидан тезкорлик билан режа тасдиқланиб, фуқаронинг талаблари синчковлик билан ўрганилганда, тузилган маъмурий баённома Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс талаблари асосида расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди. Баённомани расмийлаштиришда МЖтКнинг 257, 54-моддалари талабларига риоя қилинмаган ва ноқонуний равишда ваколати бўлмаган шахс томонидан расмийлаштирилган. Бундан ташқари, баённомада мазкур Кодекснинг 281-моддаси талабига биноан баённома расмийлаштирувчи шахс ўзининг маълумотлари тўлиқ киритмаган, ҳамда кодекснинг 282-моддасининг бир нечта талабларини бузган ҳолда 12 кун муддат ўтказилиб кўриб чиқиш учун баённома ваколатли органга юборилган. Шунингдек ҳолат юзасидан қўшимча равишда МЖтКнинг 303, 303 прим 1, 311-моддалари талаблари бузилган.
Натижада, қонун талаблари бузилган холда 20.06.2020 йил куни тузилган баённома асосида 12 кун кечикиб, 02.07.2020 йил куни жарима солиш тўғрисида №061152-сонли қарор расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Наманган вилоят ДСЭНБ раҳбари номига ушбу қарор ноқонунийлиги сабаб бекор қилиш учун “Тақдимнома” чиқарилди. Адлия бўлимининг ушбу “Тақдимнома”си асосли деб топилиб, Наманган вилоят СЕО ва ЖСБ бошлиғи томонидан Поп туман давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Поп туман филиали мудири томонидан фуқаро Ж.Янгибоевга 4.460.000 сўм миқдорда жарима солиш тўғрисида №061152-сонли қарори бекор қилинди, мазкур маъмурий иш юритишдан тугатилди, фуқаро Ж.Янгибоевга асоссиз қўлланилган 4 460 000 сўм жаримадан озод этилиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Бувайда туман
адлия бўлими бошлиғи
У.Назиров